Тошкент шаҳар ҳокимлиги академиклар мурожаатига муносабат билдирди

Мурожаатларда кўтарилган муаммо юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов имзоси билан жавоб хати келди. Унда жумладан шундай дейилади: 
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлар доктори Азизхон Қаюмовнинг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ҳақида “Очиқ хат”идаги долзарб масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 февралдаги қарори билан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 69-уй манзилидаги бино (522,0 кв.м) қисми музейга қайтарилганлигини маълум қиламиз”. 

 

ЎзА

http://uza.uz/oz/society/toshkent-sha-ar-okimligi-akademiklar-murozhaatiga-munosabat--13-02-2018



Печать 13 February 2018 Ўқилди: 545