Тошкент шаҳрида уй-жой бериш тартиби

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон 

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660 сонли қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январь куни 14-сонли қарори "Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 

 

  Ўзбекистон Республикаси хукуматининг аҳолининг яшаш учун ижтимоий-маиший шарт-шароитларни яхшилаш, замонавий, сифатли, шинам, арзон уй-жойга бўлган эхтиёжларни қондириш учун шаҳарнинг инфратузилмаси ривожланган худудларида намунавий лойихалар асосида “Кўп қаватли турар-жой” бинолари қурилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шахарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–2660-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, идоралараро тендер комиссиясининг 2016 йил 25 ноябрдаги 05-05/1-866 сонли баённомасига асосан куйидаги ташкилотлар бош пудратчи белгиланган

 

ДП "Метрокурилиш Механизатция"

Нефтгазмонтаж ООО

ООО "Arabboy"

ООО "Contasct Inform Group"

ООО "Dizayn Taraqqiyot"

ООО "MDF Formation"

ООО "Uy-Jay-Qurilis"

ООО "YANGI ZAMON BINO"

ООО "Yuksak Parvoz Qurilish”

ООО Бинокор

 

Сергели туманида уй-жой қурилиши 3 та участкага бўлинган:

  1. Участка – 66 та кўп қаватли уй
  2. Участка – 32 та кўп қаватли уй
  3. Участка – 4 та кўп қаватли уй

Жами 102 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу уйлар қурилиш ишлари 2017 йил давомида қуриб битирилиши керак.

 



Печать 04 May 2017 Ўқилди: 2651