![]() |
|
![]() |
![]() |
|
![]() | ![]() | |||||||
Мақолалар
|
Туман ҳокимияти
Мирзо Улуғбек тумани (Мустақиллик кўчаси, 122) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (1935 йилгача - Пролетар тумани, 1992 йил майгача Куйбишев тумани, 1992 йил 8 майдан Мирзо Улуғбек тумани). 1929 йил 29 ноябрда ташкил қилинган. Юнусобод тумани (Амир Темур шоҳкўчаси, 72а-уй) - Т.да-ги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 й. 26 авг.да Киров тумани номи б-н ташкил қилинган. 1992 й. 8 майдан бошлаб Ю.т. деб аталади. Чилонзор тумани (Бунёдкор шоҳкўчаси, 50) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 йил 4 январда ташкил қилинган. Тошкент зилзиласи(1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. Туман шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Учтепа тумани (Фарҳод кўч., 21) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик (6.05.2005 й. 6 майгача Акмал Икромов). 1977 й. 15 сент.да Чилонзор ва Октябрь (ҳоз. Шайхонтоҳур) туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. Шайхонтоҳур тумани (Абдулла Қодирий кўч., 7а-уй) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 й. 29 ноябрда Октябрь тумани номи б-н тузилган. 1992 й. 8 майда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. Ҳамза тумани (Фарғона йўли кўч., 21) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1968 й.да ташкил қилинган. Туман Амир Темур хиёбони ва Истиқбол кўч. бўйлаб Фарғона йўли кўч.гача, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб, Оҳангарон йўлидан Паркент кўч.гача давом этади. Собир Раҳимов тумани (Қорақамиш кўч. 1) - Т.даги маъмурий-худудий бирлик. 1970 й. 7 декабрда ташкил этилган. Со-бир Рахимов номи б-н аталган. Яккасарой тумани (Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси.; 76) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 йил 26 августда Фрунзе тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан Яаккасарой тумани деб аталади. Сергели тумани (Анна Ахматова кўч., 1) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1967 й. 20 янв.да ташкил этилган. Т.нинг жан.-гарбий қисмида. Бектемир тумани Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик (туман ҳокимияти Ҳусайн Бойқаро кўч., 2-уйда жойлашган). Ҳудуднинг номи тумандан оқиб ўтувчи Бектемир канали номидан олинган. Миробод тумани (Нукус кўчаси., 18) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (1992 йил 8 майгача Ленин тумани). 1929 йилда ташкил этилган. Туман Тошкентнинг жанубий қисмида жойлашган. Шимолда Амир Темур хиёбонидан Катта ҳалқа йўлигача чўзилган. |
![]() Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
|
||||||
|
||||||||