Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Учтепа тумани

           (Фарҳод кўч., 21) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик (6.05.2005 й. 6 майгача Акмал Икромов). 1977 й. 15 сент.да Чилонзор ва Октябрь (ҳоз. Шайхонтоҳур) туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. Жан. ва жан.-шарқдан Заргарлик ва Гулистон кўч. б-н бошланиб, ғарб ва шим.-ғарбда Т. ав­томобиль ҳалқа йўли орқали Қоракамиш каналига туташади. Майд. 2400 гектар, жумладан, кўкаламзор ерлари - 486 гектар. Аҳолиси 237,6 минг киши (2009). Кўчалар сони 481 та. Асосий кўчалари: Лутфий, Маннон Уй­ғур, Фарҳод, Истирохат, Фозилтепа, Назарбек, Бешқайрағоч ва Кичик ҳалқа йўли. Туманда 53 та маҳалла ва Чилонзор 9а, 11-15,21-26 мавзелари мавжуд. Ту­ман ҳудудидан Бўзсув ва Қорақамиш каналлари оқиб ўтади.

Туманда 2650 та корхона ва ташкилот, 2208 та кичик корхо­на ва микрофирма, 97 та қўшма корхона рўйхатга олинган. Заргарлик з-ди, нон-қандолатчилик, сут к-тлари, «Момиқ текстиль»,

«ВБД-Тошкент» хорижий корхоналари, «Фонон», «Тоштатра-сервис», «Осиё-Фуд» корхоналари, тикувчилик бирлашмаси, «Электрошчит», «Шайхонтоҳур-текстиль» қўшма корхоналари, «Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш» корхонаси, 14 транспорт корхонаси ва қурилиш ташкилотлари мавжуд. Туманда Жаҳон тиллари ун-ти, Давлат солиқ академияси, санъат интернат мактаби, 3 та академик лицей, 6 касб-ҳунар коллежи, 32 умумий таълим мактаби, 2 спорт макта­би, 2 ўқувчилар ижодиёт маркази, 50 болалар боғчаси ва яслиси, 3 спорт мажмуаси («Қўрғонтепа», «Журжоний», «Учтепа»), 5 оилавий ва стома­тология поликлиникаси, кўп тармоқли поликлиника, 4 касалхона ва диспансер бор. Туман аҳолисига 2570 дан зиёд савдо, 113 умумий овқатланиш, 431 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 98 дорихона хизмат кўрсатади. 2 маданият уйи, 2 теннис корти, 10 сузиш ҳавзаси, 58 спорт зали, 183 спорт майдончаси, «Ватан» кинотеатри, «Боғишамол» маданият ва исти­рохат боғи,Фарҳод деҳқон бозори бор. Туманда қурилиш ишлари 1966 й.дан бошланган. Т.ни реконструкция қилиш ва ривожлантириш Бош планига мувофиқ туманда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда; 270-,272-АТС, стоматология поликлиникаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, «Карвон бозори», «Ўрикзор», «Гулистон» турар жой мав­зелари, болалар боғчалари, мактаблар қурилиб фойдаланишга топширилди. Фарҳод ва Маннон Уйғур кўч. кенгайтирилди. У.т.да республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлардан Чўпонота мажмуаси (17-а.), Фозилтепа (5-10-а.лар) археология ёдгорлиги, маҳаллий маданий мерос объектидан Саидваққос масжиди ва б. сақланган.

 (2009 йил 31 август)



Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз