Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Собир Раҳимов тумани

          (Қорақамиш кўч. 1) - Т.даги маъмурий-худудий бирлик. 1970 й. 7 декабрда ташкил этилган. Со-бир Рахимов номи б-н аталган. Т.нинг шим.-ғарбида жойлашган. Шим.-ғарбда Тошкент вилояти Зангиота тумани, шим. ва шим.-шарқда Тошкент тумани, шарқда Юнусобод тумани, жан. ва жан.-ғарбда Шайхонтохур тумани б-н чегарадош. Майд. 3,45 минг гектар, шу жумладан кукаламзор ерлари 1,8 минг гектар. Аҳолиси 306,1 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, татар, қозоқ ва бошқа. миллат вакиллари яшайди. Кўчалар сони 330 та. Асосийлари: Беруний, Университет, Кичик халқа йўли, Форобий, Қорақамиш, Чимбой, Уста Ширин, Келес йўли, Тансиқбоев, Сағбон ва Қорасарой кўч. Туман «Ёшлик» шахарчаси, Қорақамиш, Тансик­боев, Себзор дахалари, Беруний массивини қамраб олади. 58 та махалла мавжуд. Туман худуди­дан Қичкириқ Дамариқ Қорақамиш, Кайковус ва башқа каналлар оқиб ўтади.Туманда 3459 та корхона ва ташкилот булиб, 12 та йирик са-ноат корхонаси бор. 8 та йирик корхона халқ. истеъмоли моллари ишлаб чиқаради. 2929 та ки­чик корхона ва микрофирма, 207 та чет эл инвесторлари иш-тирокидаги корхона руйхатга олинган, жумладан, «Байтекс Ти-гарет», «Колорфлекс», «Лукас текстиль» қўшма корхоналари, «Оникс» з-ди, тажриба механика, « Тошкентмебель» и.ч. бирлашмаси, «Тола» пиллачилик корхонаси, автотранспорт («3-Автобус саройи», «Чуқурсой», «127-автотранспорт корхонаси» ОАЖлари ва б.), қурилиш ташкилотлари ишлаб турибди. Ту­манда 11 илмий тадқиқот ин-ти (жумладан, Тупроқшунослик ва агрокимё, Педиатрия, Дермато­логия ва венерология ва б.), лойихалаш ташкилотлари («Узгаз-лойиха», «Ўзқишлоқхўжалик лойиҳа», Халқ таълими вазирлигининг лойиҳа-конструкторлик бюроси, «ТашЗНИИЭП»), ЎзМУ, ТошТУ, Тиббиёт академияси каби олий ўкув юртлари, 7 акад. лицей ва 8 та касб-хунар колле­жи, 40 умумий ўрта таълим мактаби, санъат, мусиқа мактаблари, 60 та мактабгача тарбия муассасаси бор. Туман аҳолисига 73 та оилавий поликлиника, 19 та касалхона, маданият уйи ва саройлари (Ойбек, Завқий номидаги ва б.), 10 та кутубхона, 3 та бозор, 200 дан зиёд спорт майдончаси, 5 та стадион, 7 та сузиш хавзаси, 68 спорт зали, 10 та теннис мажмуаси хизмат кўрсатади. Туман худудида Аб­дулла Қодирий номидаги ва «Оймомо» маданият ва истироҳат боғлари, бир неча кичик дам олиш масканлари, «Ўзкўргазма-савдо» халқаро кўргазмалар мажмуи, «Олимпия» меҳмонхонаси фаолият кўрсатади. 173 озиқ-овқат ва 94 саноат моллари, 235 та улгуржи савдо дукони, 1178 та умумий овқатланиш корхонаси ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд.

Мустақиллик й иллари да Caғбон, Қорасарой, Форобий кўчлари кенгайиб, Мойқўрғон, Бешқўргон мавзелари ташкил қилинди уз. 1 км дан зиёд кўприк бунёд этилди. Туманда Покистон давлати ва Миср Араб Республикаси элчихоналари жойлашган.
С.Р.т.да республика ахамиятидаги кўплаб меъморий обидалар сақланган (жадвалга к.-)-Маҳаллий меъморий объектлардан Шарофбой масжиди, Ўзбек драма театри биноси (20-а.), Қорахожиота мақбараси (19-а.), Лангарота мақбараси ва масжи­ди (19-а.), Охунгузар (дарвозахона), Охунгузар I ва II масжидлари (18-19-а.лар), Маткаримбой мажмуаси (19-а.), шунингдек, Оқтепа (5-12-а.лар), Қўшилиш (мезолит), Хиёбонтепа (7-13-а.лар) археология ёдгорликлари бор. Беруний, Собир Раҳимов ва Л.Б.Шастри, Бердақ, Абдулла Қодирийга хайкал ўрнатилган. Шаҳар метрополитенининг «Беруний» метро бекати туман худудида жойлашган.
 
(2009 йил 31 август)
 


Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз