Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Чилонзор тумани

           (Бунёдкор шоҳкўчаси, 50) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 йил 4 январда ташкил қилинган. Тошкент зилзиласи(1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. Туман шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлаш­ган, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманлари билан чегарадош. Шим.да Оқтепа канали, шарқда Бўрижар канали, жан.-ғарбда Ўрта Осиё т.й бўйлаб Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ва Бўрижар каналигача давом этган. Майд. 2994 гек­тар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,334 минг гектар. Аҳолиси 217,3 минг киши, асосан, ўзбеклар, руслар, шунингдек, татар, корейс, қозоқ ва б. миллат вакиллари яшайди (2009). Кўчалари 258 та, асосийлари - Бунёдкор шоҳкўчаси, Муқимий, Чўпонота, Гавҳар, Чилонзор, Кичик ҳалқа йўли, Лутфий, Қатортол. ҳудудда Чилонзор Е, М, 1-10, 16-20, 20а мавзелари ва 49 та маҳал­ла мавжуд. Ҳудудидан Новза, Чўпонота, Ботирма, Катта Қаъни, Бўрижар, Оқтепа, Анҳор ва б. каналлар оқиб ўтади. Ҳудудида 4172 қўшма, кичик ва хусусий корхоналар, 42 саноат корхонаси, кўрлар жамиятининг и.ч. комбинати, «Реле ва автоматика», «Алгоритм» корхоналари, электр рўзғор буюмлари з-длари, чой ф-каси, тўқимачилик корхоналари, «Ўзбек-қоғозтаъминот» ва б. ишлаб турибди; лойиҳалаш ин-тлари, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт ун-ти, Г.В.Плеханов номидаги Россия академиясининг Тумандаги филиали, 36 умумий таълим мактаби, 4 академик лицей, 15 касб-ҳунар коллежи, 62 мактабгача ёшдаги болалар муассасаси, 6 касалхона, 3 диспансер ва 8 та поликлиника бор. Аҳолига 2500 дан зиёд савдо шохобчаси, 120 дан зиёд умумий овқатланиш корхонаси, 338 маи­ший хизмат кўрсатиш шохоб-часи, Чилонзор буюм бозори, 3 ихтисослашган ва 1 деҳқон бозори хизмат қилади. Муқи­мий номидаги мусиқа ва дра­ма театри, Давлат мусиқали ко­медия (оперетта) театри, Гага­рин номидаги кинотеатр, Ўзбекистон миллий боғи, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, «Истиқлол» саройи, 2 музей, 2 маданият уйи фаолият кўрсатади. 3 спорт мажмуаси, Чилонзор стадиони, 35 спорт зали, 200 га яқин спорт майдончаси, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор. Ч.т.да Миср ва Озарбайжон давлатлари элчихоналари, 4 миллий м-з жойлашган.

Тумандаги баъзи жойлар Т. тарихи б-н боғлиқ. Чилонзор Оқтепаси, Хирмонтепа, Мозортепа археологик ёдгорликлари (5-8-а.лар, 10-11-а.лар), Абулқосим мадрасаси, Хайробод Эшон мажмуаси каби респ. аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар туман ҳудудида жойлаш­ган.
 
(2009 йил 31 август)


Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз