Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Юнусобод тумани

           (Амир Темур шоҳкўчаси, 72а-уй) - Т.да-ги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 й. 26 авг.да Киров тумани номи б-н ташкил қилинган. 1992 й. 8 майдан бошлаб Ю.т. деб аталади.

Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқи-қотчилар (акад. А.Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қад. бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган. Бу ўринда «работ» карвонсарой маъносида қўлланган. Шим. томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнусҳожи Нодирҳожи ўғли (19-а., Юнусобод Оқтепасида боғ-роғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар б-н боғлиқ. Туман шаҳарнинг шим. қисмида жойлашган. Амир Темур хиёбони­ дан бошланиб шим. томонга, Т. автомобиль ҳалқа йўлигача давом этади.
Майд. 4,06 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,4 минг гектар. Аҳолиси 294,7 минг киши (2009). Кўчалар сони 441 та. Асосий йўллари: Амир Темур шоҳкўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Бодомзор йўли, Осиё, Аҳмад Дониш, Хуршид, Боғишамол, Рашидов кўчалари. 58 та маҳалла ва 19 мавзе мавжуд. Туман ҳудудида 5302 корхона ва ташкилот, 4310 кичик корхона ва микрофирма фаолият кўрсатмоқда. 390 та қўшма корхона фаолияти и.ч. ва аҳолига хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Саноат корхоналаридан «Ўзбек-қишлоқмаш», «Венус Фуд» МЧЖ, вагон таъмирлаш з-ди, китоб-журнал ф-каси, «Ўзбек-энерготаъмир» и.ч. бирлашма-лари ва б. ишлаб турибди. Чет эл инвестициялари иштирокида фаолият кўрсатаётган «Зенит электроникс», «Новофарма плюс», «Азия Силк» шуъба корхоналари, «Растр», «Супертекс­тиль» корхоналари, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар бор.
40 та и.т. муассасаси ва лойиҳалаш ин-тлари, 7 лицей, 5 касб-ҳунар коллежи, 4 олий ўқув юрти, 41 умумий таълим мактаби, 3 мусиқа мактаби, 70 мактабгача тарбия муассасаси, 8 касалхона, 57 поликлиника ва амбулатория муассасалари, 1 санаторий бор. 2 кинотеатр, «Туркистон» киноконцерт зали, 5 музей, жумладан, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, ҳайвонот боғи, 7 та меҳмонхона, «Шаҳид-лар хотираси» ёдгорлик маж­муаси, 5 маданият уйи, 188 спорт иншооти, жумладан, «Ўз­бекистон» давлат теннис клу­би, «Юнусобод-теннис» клуби фаолият кўрсатмоқда. Олой бозори, Юнусобод деҳқон бозори, 1625 савдо, 80 маиший овқатланиш ва 416 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Т.нинг асосий телевизион минораси туман ҳудудида жойлашган. Ю.т. ҳудудида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг «Юнус Ражабий», «Абдулла Қодирий», «Минор», «Ҳабиб Абдуллаев» бекатларидан электр поездлар қатнайди.
Ю-т.даги князь Романов саройи (1898), Юридик ин-ти биноси (1878-83 й.лар), Юнусобод Оқтепаси (5-12-а.лар) респуб­лика аҳамиятидаги меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Мустақиллик йилларида барпо этилган Мустақиллик ва эзгулик мажмуаси (2005), Амир Темур ҳайкали (1993), «Шаҳидлар хо­тираси» ёдгорлик мажмуаси (2002), Хотира майдони (1999) шаҳардаги муҳим меъморий ёдгорлик мажмуаларидир.
 
 
(2009 йил 31 август)


Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз